АОКАда кикбоксинг бўйича ўтказиладиган «UZBEKISTAN OPEN» халқаро турнирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Ойбек Нарметов, Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси президенти:
«Ўзбекистонда илк бор 15-21 июнь кунлари кикбоксинг бўйича «UZBEKISTAN OPEN» халқаро турнири бўлиб ўтади. Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақага 14 мамлакатдан 1,100га яқин спортчи иштирок этади. Пандемия туфайли 10га яқин мамлакат спортчилари қатнашиш истагида бўлса-да, кела олишмади. Шунга қарамай, мусобақани юқори савияда ўтказамиз, деб ўйлайман». -дея изох берди.