АсосийJamiyat

Россиядаги мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилиши маълум қилинди

'Россиядаги мигрантларнинг вақтинча  бўлиш муддати узайтирилиши маълум қилинди'ning rasmi

 Россия президенти Владимир Путин «Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган.  Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди .

 Маълум қилинишича,  янги фармонга кўра, мигрантларнинг Россияда санкцияларсиз вақтинча бўлиш муддати 2021 йил 30 сентябргача узайтирилган.

"Россия президенти Путин ‘Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида’ги фармонни имзолади", дейилади баёнотда.

Бошқа янгиликлар