АсосийЖАМИЯТ

“Сардоба сабоғи” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда(фото)

Ўзбекистон кинематографияси агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар ки...

'“Сардоба сабоғи” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда(фото)'ning rasmi

Ўзбекистон кинематографияси агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Сардоба сабоғи” ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида юзага келган техноген офат ҳақида.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талофатда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.  

Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Абдусамад Саломов, оператор Самижон Суннатиллаев, муҳаррир Шойим Бўтаев, фильм директори Зуҳра Пўлатова.

-  Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Ва албатта, юз берган фожеа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши фильмнинг бош ғояси ҳисобланади. “Сардоба сабоғи” Кинематография агентлигидаги илк режиссёрлик ишим бўлгани учун фильм томошабинларга манзур бўлишини кўзлаб ҳаракат қиляпмиз. Бу жараёнларда устозлар ва тажрибали ҳамкасбларимиз ўзларининг маслаҳатларини бериб келишяпти,  - дейди режиссёр Абдусамад Саломов.

    Бошқа янгиликлар