АсосийSiyosat

Нуриддинжон Исмоилов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

'Нуриддинжон Исмоилов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Мулоқот аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов элчини юксак ва масъулиятли вазифага тайинлангани муносабати билан самимий қутлади. 

Учрашув давомида меҳмонга Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган парламентлараро алоқалар тўғрисида маълумотлар берилди. 

О.Бекер мулоқот давомида ҳозирги пайтда икки давлат ўртасида парламентлараро, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганини қайд этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Туркияга давлат ташрифи ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2018 йили Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамкорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Боиси, амалга оширилган давлат ташрифлари чоғидаги олий даражадаги музокаралар ўзаро ишонч кўприкларини янада мустаҳкамлади.

Ўз ўрнида О.Бекер самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Туркия алоқалари хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди. 

Мулоқот якунида томонлар ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама давом эттиришга келишиб олдилар.

    Бошқа янгиликлар