Бугун, 15-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳенди Aссан билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Малайзия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар турли даражада бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартибини кўриб чиқди. Шу нуқтайи назардан 2021-йил 15-16-июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференсияда Малайзия томонининг ҳамда 15-июл куни онлайн режимда ўтказиладиган Бутунжаҳон ислом иқтисодий форумида Ўзбекистон томони иштирокининг ташкилий жиҳатларига муҳим эътибор қаратилди.






