АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг яна 4 та туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди

Аввалроқ, радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилиши бошланганлиги ҳақида хабар...

'Ўзбекистоннинг яна 4 та туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди'ning rasmi

Аввалроқ, радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилиши бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, яна 4 та ҳудудда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Булар:

  • Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Қашқадарё вилояти, Муборак туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 3 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 2 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган. 

    Бошқа янгиликлар