Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабзда ўтказилган Ёшлар фестивалида мақом куйлади.
Маълум бўлишича, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 13—15 июнь кунлари “Биз Амир Темур авлодлари, унга издош бўламиз! ” шоири остида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” номли ёшлар фестивали бўлиб ўтган. Ҳокимбува айнан ушбу фестивал доирасида ёшлар билан учрашган. Ёш мақом ижрочиларининг овозидан илҳомланган Мирзаев саҳнага чиқиб, қўшиқ куйлаган.
Таъкидланишича, фестивалнинг сўнгги кунида вилоятда фаолият юритувчи барча туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, вилоятдаги барча сектор раҳбарлари Шаҳрисабзда жам бўлиб, «Заковат» ўйинида беллашган.






