Таниқли уламо, Фарғона вилояти Данғара тумани “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозиловнинг вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Азон.уз маълумотларига кўра, Ёрқинжон домла Қирғизистонда авто ҳалокатда вафот этган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ёрқинжон қори Фозиловнинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдилди.
Биз ҳам марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.