1

“Чегара” фильми суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 16.06.2021, 16:24
“Чегара” фильми суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ватан” киностудияси томонидан Ҳилол Насимов режиссёрлигида 2 қисмдан иборат “Чегара” бадиий фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.  

Мазкур кинокартина чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли заҳмати ва касбига бўлган фидойилиги ҳақида яратилади. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар каби мавзулар ўрин олган.  

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, картина директори  Шоҳрух Насимов,  композитор Дмитрий Янов Яновский, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов.

“Чегара” фильмида Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби актёрлар ўзига хос ролларни ижро этмоқда.  

Суратга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1