АсосийDunyo

Туркия ва Озарбайжон президентлари иттифоқчилик тўғрисида декларация имзолади

'Туркия ва Озарбайжон президентлари иттифоқчилик тўғрисида декларация имзолади'ning rasmi

Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған иттифоқ тўғрисидаги декларацияни имзоладилар, деб хабар берди ТAССга таяниб "lenta.ru.

Aлиевнинг сўзларига кўра, ҳужжат "тарихий аҳамиятга эга". Унинг сўзларига кўра, декларация Aнқара ва Боку ўртасидаги ҳамкорликнинг барча соҳаларини, шу жумладан мудофаа ва ўзаро ёрдам мажбуриятларини тартибга солишни ўз ичига олади. У бошқа тафсилотларни келтирмади.

Ҳужжат Шуша декларацияси деб номланди - Тоғли Қорабоғнинг Шуша (Шуши) шаҳрида икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. "РИA Новости" нинг ТРТ телеканалига асосланиб хабар беришича, Эрдўған маъмуриятидаги манбалар келишувда Қорабоғни биргаликда тиклаш ҳақида ҳам гап борлигини даъво қилмоқда.

Эрдўғаннинг Шушага келиши ҳақида олдинроқ хабар берилган эди. Шунингдек, Туркия президентининг ташрифи учун Озарбайжон шаҳарга элита махсус кучлар бўлинмаларининг бир неча юз жангчиларини кўчиргани маълум бўлди, улар орасида Туркиядан ҳам инструкторлар бор. Имзоланган декларация Aнқара ва Боку ўртасидаги энг йирик битимлардан бирига айланди.

    Бошқа янгиликлар