АсосийSiyosat

Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади

'Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади'ning rasmi

Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади. Бу ҳақда айни дамда Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти илмий салоҳият даражаси ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.

Ҳар йили 1,5 мингта мутахассислик кафедраларининг бир нафардан ёш олимларини нуфузли хорижий олийгоҳларга стажировкага юбориш амалиёти йўлга қўйилади.

Ректорлар томонидан кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, уларнинг ўзига даромад топиши учун барча шароитлар яратиб берилади.

    Бошқа янгиликлар