1

Таниқли режиссёр Тимур Бекмамбетов билан учрашув бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 16.06.2021, 19:35
Таниқли режиссёр Тимур Бекмамбетов билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 16 июнь куни Кинематография агентлигида режиссёр, сценарист, клипмейкер ва продюссер Тимур Бекмамбетов билан учрашув ташкил этилди.

Агентлик раҳбарияти, киноижодкорлар ва ёшлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда режиссёр ўзининг самарали ижодий фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, суҳбат давомида режиссёр томонидан Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик киностудияси"нинг ёш киноижодкорлари учун маҳорат дарси ташкил этилди. 

Тимур Бекмамбетов фаолияти давомидаги касбий тажрибаларини ёшлар билан бўлишиб, замонавий кинорежиссёр, кинопродюссер қандай бўлиши кераклигини чет эллик киномутахассислари тажрибалари мисолида сўзлаб берди. Режиссёр учрашув сўнгида ёшлар билан ўтган самимий мулоқот ўзида илиқ таассурот қолдирганини таъкидлади.

Тимур Бекмамбетов 1961 йил 25 июнда Қозоғистоннинг Гурев шаҳрида туғилган. Бугунги кунда у Қозоғистон ва Россиянинг етакчи режиссёрларидан бири ҳисобланади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1