Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38° бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.






