АсосийЖИНОЯТ

Сирдарё вилоятида экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти Бошқа...

'Сирдарё вилоятида экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижасида, Интернет ижтимоий тармоқлари орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзолари Интернетнинг “Telegram” мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар.

Тезкор тадбир натижасида мазкур жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар