АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2,7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2,7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

️16 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 44513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 20607  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 12867  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 11039  нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2739571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1644371  нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар  1015786 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар  79414 нафарни ташкил қилди.  

 

16 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент вилояти (7675 доза),
  • Наманган вилояти (4764  доза),
  • Самарқанд вилояти (4676  доза) банд қилди.  

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 325333 доза,  
  • Наманган вилоятида 317337 доза,  
  • Андижон вилоятида 315477

дозани ташкил қилмоқда.  

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар