Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида қайнакасини пичоқлаб ўлдирган эркак суд қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳазорасплик 27 ёшли О. ўз уйида спиртли ичимлик таъсрида қайнакаси билан жанжаллашган. Шунингдек, йигит маст ҳолда стол устида турган ошхона пичоғи билан эркакни 5 марта пичоқ уриб оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчи кўкрак ва елка қисмидан олинган жароҳати оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят ишлар бўйича Тупроққалъа туман суди айбланувчига Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.