1

Шавкат Мирзиёев Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхоналар фаолияти билан танишди (фото)

ЖАМИЯТ 17.06.2021, 16:28
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхоналар фаолияти билан танишди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.

Инновационлиги шундаки, бу жой илгари тош-шағал карьери бўлган. Ердан унумли фойдаланиш сиёсати натижасида у экинзорга айлантирилди. «Мега агро» масъулияти чекланган жамияти бу ерда Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этди.

Бу технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради.

Тадбиркор учун 16 гектар ер ажратилган. Шундан 6 гектарида очиқ ва ёпиқ иссиқхона ташкил этилган. Яна 2 гектарда Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.

Иссиқхоналарда «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Уларни юртимиз бозорларига етказиб бериш, шунингдек, йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонада 100 та иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, четдан сотиб олинаётган материалларни маҳаллийлаштириш, хусусан, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти вилоятда аграр соҳани инновацион ривожлантиришга акселератор бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1