АсосийJamiyat

Ҳиндистондаги эпидемиологик вазият сабаб Тошкент–Деҳли йўналишидаги авиақатнов бекор қилинди

'Ҳиндистондаги эпидемиологик вазият сабаб Тошкент–Деҳли йўналишидаги авиақатнов бекор қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан 2021-йил 18-июндан бошлаб ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилаётган Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилинди. Бу ҳақда  "Uzbekistan Airways" AЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, йўловчиларга бекор қилинган қатнов авиачиптаси учун пул маблағларини қайтариб олиш таклиф этилади.⠀

"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз"– дейилади компания ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар