Андижон вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Даракчи мухбири Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ хабар бермоқда.
Йиғилиш аввалида давлат раҳбари Андижон аҳлининг кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этаётгани ва қатор соҳаларда бошқаларга ўрнак бўлаётганидан илҳомланиб, Абдулла Ориповнинг қуйидаги сатрларини эсга олди:
“Ўзбекни билай десанг,
Андижонга аввал боқ,
Номард билан гаплашмас,
У мард билан чин ўртоқ.
Меҳнат-у маърифат ҳам
Андижонга ярашгай,
Сир эмас, кўплар унга
ҳавас билан қарашгай”.
Йиғилиш давом этмоқда.






