Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамдаҚурилиш вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида жойларда қурилиб, фойдаланишга топширилган ва қурилиши давом этаётган бино ҳамда иншоотларда жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерасияси Матбуот хабар бермоқда.
"Афсуски, ўрганишлар натижасини ижобий деб бўлмайди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида (мулкчилик шаклидан қатъий назар) қурилиб фойдаланишга топширилган, айни пайтда қурилиш ишлари давом этаётган объектларда қурилишларнинг “Шаҳарсозлик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва соҳадаги мавжуд муаммолари ўрганилмоқда. Хусусий тадбиркор Нодиров Абсалим томонидан Қизириқ тумани “Работак” махалласида 2 қаватли “Махалла гузари” биноси қурилиши амалга оширилмоқда. Ушбу бино Вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2020 йил 20 январдаги 48-2020-сон билан рўйхатга олиниб, қурилишга рухсат берилган. Туман хокимлиги томонидан ер майдони ажратиш бўйича қарори 2018 йил 28 апрелда (Қ-1280-сонли) қабул қилинган бўлиб, 3 йилдан ошиқ вақт ўтган бўлсада, қурилиш ишлари якунига етказилмаган.
Қизиғи шундаки, мазкур бинонинг биринчи қаватда эски плиталар (бошқа бинолардан демонтаж қилиб олинган) фойдаланилган, вахолангки дастурда янги плиталар учун алоҳида пул маблағлари ажратилган. Лойиха бўйича обьект пишган ғиштдан қурилиши кўрсатилган, бироқ, иккинчи қаватида блок гиштдан фойдаланилаётгани маълум бўлди. Бинонинг том қисми эса тўлиқ ёпилмаган.
Ҳурматли истеъмолчи, Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин" дейилади хабарда.











