АсосийSiyosat

Андижонда электромобил ва металлургия заводлари қурилади. “Ўзавтосаноат”га ҳам топшириқ бор

'Андижонда электромобил ва металлургия заводлари қурилади. “Ўзавтосаноат”га ҳам топшириқ бор'ning rasmi

Андижон фаоллари йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев машинасозлик ва электротехника соҳасидаги муҳим масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. 

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, президент вилоятда 105 гектар ерда “Машинасозлик ва электротехника саноат хаби” махсус зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

“Ўзавтосаноат”га ҳам топшириқ бор!

Яъни, “Машинасозлик ва электротехника саноат хаби” саноат хабида 2021-2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан:

  • чўян деталларни қуйиш;
  • уларга механик ишлов бериш;
  • резина жипсловчи деталлар;
  • автомобиль ойна тозалагичлари;
  • шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 

Электромобил ишлаб чиқариш

Давлат раҳбари электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳам масъулларга топшириқ берди.

Андижонда металлургия заводи

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда металлургия заводи қурилиши лойиҳасини ҳам тайёрлаш лозимлигини таъкидлаб: “Нима учун фақат Тошкентда қуришимиз керак? Андижонда ҳам имконият бор-ку!” – деди.

Йиғилиш давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар