АсосийJamiyat

Ўзбекистонда эмлаш жараёнида 45 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

'Ўзбекистонда эмлаш жараёнида 45 минг  дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

17 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 45765 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 20654  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 12485  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 12626 нафарни ташкил қилди.

️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2785336 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1665025 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар   1028271 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар   92040 нафарни ташкил қилди.  

 

17 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент вилояти (6773 доза),
  • Наманган вилояти (5190  доза),
  • Фарғона вилояти (5066  доза) банд қилди.  

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 330399 доза,  
  • Наманган вилоятида 322527 доза,  
  • Андижон вилоятида 318979

дозани ташкил қилмоқда.  

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар