АсосийСПОРТ

"Ойига 13 млн.дан 333 млн. сўмгача". “Пахтакор” футболчилари ва мураббийларининг маошлари ва даромадлари эълон қилинди

Сал аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби жамоаси ва мур...

'"Ойига 13 млн.дан 333 млн. сўмгача". “Пахтакор” футболчилари ва мураббийларининг маошлари ва даромадлари эълон қилинди'ning rasmi

Сал аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби жамоаси ва мураббийлари билан учрашгани ва яқин орада тизимда катта ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Тошкент шаҳар ҳокими - "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди. Ушбу баёнотга мос тарзда "Пахтакор" асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумот эълон қилинди. 

Айрим рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Пахтакор” клуби футболчисининг йиллик даромади 153 млн сўмни (ойига салкам 13 млн сўм) ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ўйин давомидаги иштироки ва натижаси учун алоҳида мукофот ҳам берилган. Масалан, Егор Кримец 1 йилда 4 млрд сўм (ойига 333 млн сўм) ана шундай мукофот олган.  

Легионерлардан Драган Черан йилига 325 минг доллар, Эрен Дердийок эса 1 млн 300 минг евро ойлик олган.

“Пахтакор” клуби Бош директори Д.Адисманнинг йиллик даромади 588 млн сўмни (ойига 49 млн сўм) ташкил этган.

"Кўрсатилган тўловларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади", - дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар