1

Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи якунланди

ЖАМИЯТ 18.06.2021, 17:06
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи якунланди

Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳа тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Дастлаб Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига борилди.

Бу бино 1965 йилда қурилган бўлиб, охирги йилларда эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Жорий йилда реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланди. Китоблар сақланадиган ертўла ва махсус хоналарнинг ости бетонланди. Уч қаватли бино замонавий қиёфа ва шароитга эга бўлди. Кутубхона 872 минг нусхадан ортиқ китоб фондига эга.

Президентимиз марказда яратилган шароитлар билан танишди.

"Бу жой Андижон вилоятининг маънавият маркази бўлиши керак. Фарзандларимизни ўқитиш - келажакка инвестиция. Шунинг бу ерга ёшларни кўпроқ жалб этиш, натижадорликни ошириш керак",– деди Шавкат Мирзиёев.

Кутубхона фондини бойитиш учун маблағ ажратиш, уни мактаб ва олий ўқув юртлари билан самарали боғлаш, бу ерда Андижон тарихи, Бобур, Чўлпон, Муҳаммад Юсуф каби шоирлар ижоди бўйича танловлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Ахборот-кутубхона марказида 68 нафар ходим ва мутахассис меҳнат қилмоқда. Президентимиз уларни маҳаллий бюджет ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Бобур кўчасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишди.

Бу иншоот Самарқанд тажрибаси асосида, монолит услубида қурилиши режалаштирилган. У Марказий темир йўл вокзали устидан ўтади ва шаҳарнинг икки қисмини боғлайди. Кўприк узунлиги қарийб 700 метр бўлиши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Унинг қурилиши натижасида масофа 5 километрга, вақт сарфи эса 25 фоизга қисқариб, Андижон аҳлининг неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани маъқуллаб, тегишли маблағ ажратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Президентимиз Андижон туманидаги “Андижон гуллар боғи”ни бориб кўрди.

– Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи якунланди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1