АсосийJamiyat

Тошкентда тадбиркор бузилган объекти учун 4 млрд. сўм компенсацияни суд орқали ундирди

'Тошкентда тадбиркор бузилган объекти учун 4 млрд. сўм компенсацияни суд орқали ундирди'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникацияла агентлигида Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Алибек Каримов иштирокида брифинг ўтказилди. 

Унда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда Бизнес Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги ходимлари фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Бизнес Омбудсманнинг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан 400дан зиёд мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 380таси кўриб чиқилган.  

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 92таси ваколатли органларга тааллуқлиги бўйича юборилган 120таси қаноатлантирилган, 168 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Масалан, Вакил девони ходимларига жорий йилнинг апрель ойида тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилган объекти учун конпенсация тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатни ўрганиш натижасига кўра судга даъво ариза киритилди ва суд қарорига Тошкент шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 4 млрд сўм ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, кўриб чиқилган мурожаатлар натижасида бугунги кунда 110дан ортиқ таъсир чоралар кўрилиб шундан ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг 80тасига МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 4 592 651 минг сўмлик 9 та даъво ариза ва шикоятлар киритилди.

️Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар