1

"Ана мардлик" – Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

ЖАМИЯТ 18.06.2021, 18:04
Теглар: Расул Кушербаев
"Ана мардлик" – Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

Судъялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров депутат Расул Кушербаев устидан парламент этика комиссиясига арз қилган. Бу ҳақда Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилмоқда. 

Даъво сабаби қилиб депутат ўзининг мунозараларидан бирида уларни 2 дақиқа-ю 24 сонияда 9 марта номард деб атагани кўрсатилган.

"Бу инсонни прокурор, терговчи ё ҳоким деб ўйламанг. У вақтда у киши Олий суд раисининг ўринбосари, мустақил, холис суд ҳокимиятининг вакили эди. Энди эса Судъялар Олий Кенгашига раислар.  

Бу киши ўшанда судъялик обрўсини "пачоқ қилиб"  айбсизлик презумциясигаям қарамай, тергови тугамаган, суд баҳо бермаган Бўстонлиқдаги бир гуруҳ фуқароларни ноқонуний уй қурган, сохта ҳужжат тайёрлаган, деб шу йўл билан ўзининг қуйи судларига "яширин кўрсатма" берворгандилар. Ана мардлик",–дея муносабат билдирган Кушербаев.

Шарҳлар

Пойтахтда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди

19.04.2024, 17:45

Пойтахтнинг Яккасарой, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида экология ходимларидан экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш талаб қилингани айтилмоқда. Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ҳокимликлар,...
"Мен "шок"даман, халқни норози қилиб келган Мирзаев Президентга яхши маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман". Кушербаев "кўтарилган" Сирдарё вилояти ҳокими ҳақида гапирди

25.11.2022, 12:40

Сал аввал, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани хабар...
"Монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этмоқда" – Расул Кушербаев

16.10.2021, 10:00

"UzAuto Motors"  4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобил ўриндиғини иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ҳамда ушбу сумма мижозга қайтариб...
Расул Кушербаев: "Бу рекорд кўрсаткич". Депутат 2021 йилнинг олти ойида мансабдорлар томонидан содир этилган коррупцион ҳолатларга муносабат билдирди

28.09.2021, 16:56

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.  Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1