2 май куни, Cурхондарё вилояти Сариосиё туманнинг “Шаҳриобод” маҳалласиа яшовчи, Н.Зилола туман ИИБга ўғрилик юзасидан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
У ўз аризасида 2021 йил февраль ойидан буён, маҳалладоши, Ю.Рухсора яшаш уйидан очилган “озиқ-овқат” дўконидан жами 5.000.000 (беш миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
20 май куни Ю.Рухсорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.






