АсосийЖАМИЯТ

"Даракчи" Чинобод санаториясида дам олиш концерти ташкил этди(Фоторепортаж)

Бугун, 18 июнь куни Даракчи таҳририяти анъанавий тарзда ўтказадиган тарғибот тадбирини Чин...

'"Даракчи" Чинобод санаториясида дам олиш концерти ташкил этди(Фоторепортаж)'ning rasmi

Бугун, 18 июнь куни Даракчи таҳририяти анъанавий тарзда ўтказадиган тарғибот тадбирини Чинобод сиҳатгоҳида ўтказаяпти. Даракчи, Суғдиёна газеталари мухлислари учун Севимли телеканали ва Замона Раъно савдо белгиси ҳамкорлигида ташкил этиляпти. Концерт дастурида хонандалар ва санъат намоёндалари иштирок этяпти. Иштирокчиларга Даракчи, Севимли телеканали ва "Замона Раъно" томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Тадбир давомида болалар учун турли мусобақалар ҳам ташкил этилди.

Самарқанддан келган Зарифа Қодирова тадбир ҳақида шундай дейди:

— Мен Самарқанддан келдим. Ўзим ўқитувчиман. Тадбир жудаям чиройли ташкил қилинган. Барчага бирдек манзур бўляпти. Санаторияда маза қилиб дам оляпмиз. Биз тадбирни ташкиллаштирган "Даракчи" жамоасидан жудаям миннатдормиз. Газетани ҳар сафар янги сонини интиқ бўлиб кутамиз. Қизиқарли мақолалар ва фойдали маълумотларга эга бўламиз. Доимо шундай тадбирлар ташкил қилинишини хоҳлардик. Кейинги тадбирлар Самарқандда ташкил этилса, жуда яхши бўларди.

Концерт дастури давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар