1

ССВ номидан сохта ПЦР маълумотнома тайёрлаб бераётган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 18.06.2021, 23:13
ССВ номидан сохта ПЦР маълумотнома тайёрлаб бераётган шахс қўлга олинди

19 май куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида жойлашган «Ғишт кўприк» божхона пости атрофида тахминан 35-40 ёшларда бўлган, «Одил» исмли шахс Қозоғистон Республикасига ўтмоқчи бўлган фуқароларга 100 минг сўм пул эвазига коронавирус касаллигига чалинмаганлиги тўғрисида қалбаки (ПЦР) маълумотнома тайёрлаб бераётганлигини ҳақида тезкор маълумот олинди. Ҳолатнинг кейинги тавсилотлари ҳақида ИИББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент тумани «Ғишт кўприк» МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган Адил Д. назоратдаги аризачидан 100 минг сўм миқдоридаги пул эвазига коронавирус касаллигига чалинмаганлиги тўғрисида қалбаки маълумотномани ясаб, унга берган вақтида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан холислар иштирокида ушланган.

Фуқаро Адил Д. дан аризачидан олган пули ва қалбаки маълумотномани тайёрлаб чиқарган «Epson Л120» русумли принтерини ашёвий далил сифатида олинди ва ҳолат юзасидан компьютер-техник экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз бу каби ҳаракатлар БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1