Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво 35-40° гача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 24-29° бўлади.






