1

Самарқандда ер майдонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди (видео)

ЖИНОЯТ 20.06.2021, 13:45
Теглар: Давлат хавсизлик хизмати
Самарқандда ер майдонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди (видео)

Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг фермер хўжаликларида буғалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Самарқанд филиали ходими ҳамда машина трактор парки раҳбари билан келишган ҳолда, ўзининг турмуш ўртоғи номидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдонидан 4 гектарини иссиқхона қуриб, гулчилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Дарак.уз"га хабар берди. 

Маълум бўлишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказ директори хизмат хонасида сўралган пулни олган вақтида ушланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1