Андижонда “Алпомиш мероси” МЧЖ томонидан 10 та “Asiastar” ва 10 та “Isuzu” русумли автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, корхона томонидан навбатдаги босқичда яна 120 та автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
Бугун корхона томонидан олиб келинган янги автобуслар Андижон шаҳрининг 1 – сонли “Вилоят ИИБ ЙҲХБ – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.