1

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чангли бўрон кузатилиши мумкин

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 07:47
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чангли бўрон кузатилиши мумкин

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1