1

Сирдарёда хонадонлардан бири ёниб кетди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 08:47
Сирдарёда хонадонлардан бири ёниб кетди

20 июнь куни соат 12:50да Боёвут тумани, Фарход МФЙ, Шабнам кўчаси 32-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Ёнғин натижасида яшаш уйининг тахминан 104 кв.м майдони зарарланган, 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Хабарга кўра, ёнғинга  жами 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган бўлиб, дастлабки экипаж ёнғин жойига соат 12:55 да етиб борган ва ёнғин соат 13:40да батамом ўчирилган. Ёнғиндан яшаш уйининг 104 кв.м майдонидаги том ва шифт қисми зарарланган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида яшаш уйининг 400кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳаолк бўлиш ҳолатлари кузатилмади. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1