Бу ҳафтада ҳам қатор тадбирлар режалаштирилган, дея маълум қилмоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Бугун, 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда. Эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш, 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.
Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ҳам режага киритилган.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишадилар.
Булар ҳақда ҳафта давомида яна хабар бериб борамиз. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.






