1

Наманган ҳокими олимпиада йўлланмасини қўлга киритган икки спортчи қизга «Nexia 3» совға қилди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 11:39
Наманган ҳокими олимпиада йўлланмасини қўлга киритган икки спортчи қизга «Nexia 3» совға қилди

Ёшлар ойлиги Наманганда катта байрамга айланди. Бугун "Афсоналар водийси"  тематик паркида "Ёшлар ва спорт" фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ёзмоқда. 

Бу ёшлар спорт фестивали "Токио-2020" олимпиа ва паролимпия ўйинларида иштирок этиш учун имкониятни қўлга киритган спортчи ёшларни тақдирлаш ҳамда "Энг намунали мактаб сардорлари" танловининг республика босқичи билан омухта бўлиб кетди. Байрам тантанасида Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов иштирок этди.  

Фестивалда санъаткорларнинг кўнгилочар чиқишлари, Миллий гвардия, Ички ишлар қўшинларининг курсантлари томонларидан ватанпарварлик руҳидаги жангавор чиқишлар бўлиб ўтмоқда.  

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган икки спортчи қизлар - ўқ отиш бўйича моҳир спортчи Тохирова Мухтасар ҳамда чарм қолқоп устаси боксчи қиз Юнусова Шахнозага "Nexia3"  автомашинасини совға қилди. Бошқа ўнлаб спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1