1

Тошкент дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 12:23
Тошкент дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди

16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани 11-18 мавзелари ва Чилонзор тумани 18 мавзесида яшовчи жами 74 нафар фуқароларнинг жамоавий мурожаати Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, назоратга олинган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Ушбу йўналишда “Тошкент шаҳрида назорат остидаги дори-дармонларни, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарқалиши ва ОИВ инфекциясини тарқатишга қарши курашиш йўналишида жорий йилда ўтказилиши белгиланган профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлар"и ишлаб чиқилиб, бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Ундан ташқари республиканинг бошқа ҳудудларида ушбу профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида ИИВнинг тегишли кўрсатмаси ишлаб чиқилган ва  ижро учун жойларга юборилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналарда кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланиб, жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари  ноқонуний муомаладан олинди.

Шунингдек, жамоавий мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жойлашган жами 9 та дорихоналарда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинган.

Ҳозирда ушбу мурожаат асосида тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1