1

Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 14:15
Теглар: субсидия
Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

2021 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади. Бу ҳақда “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланди.

Ҳар бир кўп квартирали уй-жойнинг кадастр паспортида кўп квартирали уй-жойга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.

2022 йил 1 январдан мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда нотариал идоралар томонидан тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади.

Қарорга кўра, қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;

мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;

кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

2021 йил 1 августгача лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудлар, 2022 йил 1 январга қадар эса бутун республика ҳудудларида кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 октябргача кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри ишга туширилади.

2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Шарҳлар

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

25.01.2022, 10:04

“Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–100-сон, 24.01.2022 й.) қабул қилинди.Унга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача...
Юртимизда меҳмонхоналарга субсидия бериш қанча муддатга узайтирилгани маълум қилинди

02.04.2021, 17:08

Республикада уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналарни субсидиялаш муддати 2023 йил 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ҳуқуқий ахборот»  каналида хабар берилди.Маълум қилинишича,...
Уй-жой учун субсидия олмоқчи бўлганлар қаерга, қачон ва қандай тартибда ҳужжат топширади?

09.03.2021, 15:39

АОКАда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда шу саволга жавоб берди:   «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан,...
Кам таъминланганларга уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади

22.11.2019, 23:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1