АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилояти ҳокими “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичи ғолибини табриклади

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида...

'Тошкент вилояти ҳокими “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичи ғолибини табриклади'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича биринчи ўринни олган "TURON RESORT AND SPA" МЧЖ ижрочи деректори Абдурасул Абдухалиловни табриклади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда ташкил этилиб келинаётган мазкур кўрик-танлов бу йил ҳам республиканинг барча туман ва вилоятларида “Тараққиёт сари қадам” шиори остида босқичма-босқич ўтказилди. Кўргазмада саноат, хизмат кўрсатиш, фермер хўжалик, ҳунармандчилик, фармацевтика каби 70 га яқин соҳа бўйича ишбилармонлар ва ёш тадбиркорларнинг ишлари намойиш этилди.

Маълум қилинишича, мақсад ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини кенгайтириш учун зарурий шароит яратиш.

Шунингдек, жорий йилнинг 4 июнига қадар республиканинг барча ҳудудларида кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилиб, ушбу босқичда иштирок этиш учун 13 минг 164 нафар тадбиркорлик субъектларидан аризалар келиб тушди. Биргина хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар 3 минг 509 (2019 йилда 1 минг 408) нафарни ташкил этган. Мазкур йўналиш бўйича 1-ўринни олган “TURON RESORT AND SPA” МЧЖ раҳбари ҳам “Президент совғаси” — автомобиль билан тақдирланди. 

Бошқа янгиликлар

Тошкент вилояти ҳокими “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичи ғолибини табриклади - Darakchi.uz