1

Юридик техникум битирувчилари қаерда ишлаши мумкин? Расмийлар изоҳ берди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 17:17
Теглар: Юридик техникум
Юридик техникум битирувчилари қаерда ишлаши мумкин? Расмийлар изоҳ берди

Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов АОКА да ўтказилган матбуот анжуманида Юридик техникум битирувчиларини иш билан таъминлаш борасидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар бермоқда.

Раҳимжон Ҳакимовга кўра, Юридик техникум битирувчиларига давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус профессионал таълимдаги йўналишлар, касблар ва мутахассисликлар бўйича малака даражаси кўрсатилган ҳолда, ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Юридик техникумни тамомлаган ўқувчи республика миқёсида малака талабларига биноан ўрта махсус юридик маълумот зарурати мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан:  

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий тузилмалари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари;
  • нотариал идоралар, адвокатлик тузилмалари ва шу каби қатор идораларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида вакант лавозимларга ишга кириш бўйича танловда белгиланган тартибда иштирок этиш мумкин.

Юридик техникум битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар сони 90 дан ортиқни ташкил этади. Ушбу лавозимлар билан Қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz да танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2019/2020 ўқув йили юридик техникумларини (собиқ юридик коллежларни) 4364 нафар битирган. Шундан, 1542 нафар (35,3%) битирувчилар бандлиги таъминланган бўлиб, ишга жойлашиш бўйича энг юқори – Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари (86,6%) иш билан таъминланган).

Шарҳлар

«ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз." Юрbдик техникумларга қабул юзасидан ДТМ муносабат билдирди

21.07.2021, 14:54

Маълумки, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Аммо ҳозирги вақтда тест режимида ишлаётан сайт билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган....
Юридик техникумларга қабул тест синовлари вақти маълум қилинди

02.10.2020, 19:37

 2020-2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябрь куни бўлиб ўтади. Тест синовлари юридик техникумлар жойлашган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1