13-19 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича 2005-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Унда Наманган вилояти шарафини Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган Олимпия захиралари коллежи спортчиларидан иборат жамоа ҳимоя қилди.
Мусобақани наманганликлар муваффақиятли ўтказиб, барча ўйинларда ғалаба қозонди.
Наманган – Самарқанд – 3:1
Наманган – Жиззах – 3:1
Наманган – Фарғона – 3:1
Наманган – Хоразм – 3:0
Ярим финалда Наманган вилояти жамоаси ўзининг принципиал рақиби Андижон вилояти бадминтончилари устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Финал учрашуви эса ўта қизғин ва муросасиз курашлар остида кечиб, унда мезбонлар ҳам мағлуб этилди.
Финал
Тошкент – Наманган – 2:3
Шу тариқа Наманган вилояти терма жамоаси мусобакада 1-ўринни қўлга киритиб, чемпион бўлди. 2-ўринни Тошкент шаҳри, 3-ўринни эса Андижон вилояти жамоалари қўлга киритди.
Шундан кейин ўтказилган шахсий биринчиликда ҳам наманганлик ёш бадминтончилар муносиб иштирок этишди.
Ўсмирлар ўртасида яккалик баҳслари:
Неъматжонов Аброр – 1-ўрин,
Шоматов Асадбек – 2-ўрин,
Қизлар ўртасида яккалик баҳслари:
Маҳмудова Ситорабону – 1-ўрин,
Маҳмудова Маҳбуба – 3-ўрин.
Ўсмирлар ўртасида жуфтлик баҳслари:
Неъматжонов/Шоматов – 3-ўрин.
Қизлар ўртасида жуфтлик баҳслари:
Маҳмудова М/Маҳмудова С. – 2-ўрин.
Аралаш жуфтлик (микст) баҳслари:
Неъматжанов А./Маҳмудова М. – 2-ўрин,
Шоматов А./Юсуфжонова К. – 3-ўрин.
Мусобақа якунига кўра Наманган вилояти терма жамоаси жами 20 медаль (шундан 10та олтин, 5та кумуш ҳамда 5та бронза) қўлга киритди.














