АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда кам булутли, илиқ об-ҳаво сақланиб туради

'Бугун Ўзбекистонда кам булутли, илиқ об-ҳаво сақланиб туради'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли, илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.  

 

    Бошқа янгиликлар