АсосийJamiyat

«Rally Muynak-2021» танловида китобликлар ғолиб бўлиб „Nexia 3“ни қўлга киритди

'«Rally Muynak-2021» танловида китобликлар ғолиб бўлиб „Nexia 3“ни қўлга киритди'ning rasmi

«Rally Muynak-2021» автомобиль спорт мусобақасида Китоб тумани спортчилари 1 ўринни эгаллашди ва „Nexia 3“ автомашинасини қўлга киритишди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокимлиши маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан Мўйноқ туманида жорий йил 18-20 июнь кунлари «Rally Muynak-2021» автомобиль спорт мусобақаси ўтказилди. Қизғин курашларга бўй бўлган мазкур спорт байрамида Китоб тумани шарафини ҳимоя қилган „Ватанпарвар“ ЎСТК бошлиғи Шариф Темиров ўз „спорт car“ида муносиб иштирок этиб, 1 ўринни эгаллади ҳамда бош соврин „Нехиа 3“автомобиллини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ш. Темиров 2019 йилда Мўйноқда ўтказлиган худди шундай мусобоқада ҳам биринчиликни эгаллаган эди.

    Бошқа янгиликлар