АсосийJamiyat

Эртадан бошлаб 3 кунга Бўстонлиқ дам олиш зонасидаги қатор йўллар ёпилади. Сабаби...

'Эртадан бошлаб 3 кунга Бўстонлиқ дам олиш зонасидаги қатор йўллар ёпилади. Сабаби...'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақаси муносабати билан 23-24-25 июнь кунлари туман ҳудудидаги айрим йўллар ёпилади. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Маълум қилинишича, шу кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида (“Бочка” номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори халқа йўли”нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида (“Фаровон”, “Арбат”, “Чинарис”, “Ходжикент” кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқороларимиз ушбу йўлни айланиб ўтиш учун 4Р11 "Газалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони" орқали айланиб ўтишлари мумкин. Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга  4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар