2021 йил 22 июнь куни Facebоok ижтимоий тармоғида ИИВ ЙҲХББнинг “Ҳалқ билан мулоқат” саҳифасида Яккасарой тумани, Абдулла Қаххор кўчаси 38-уй ёнида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли 01 01 683 VSC давлат рақамли, Лассети-2 русумли транспорт восита ҳайдовчиси билан боғлиқ холат эълон қилинди. Унда, Яккасарой тумани 300-сонли боғчанинг кириш дарвоза йўлини тўсиб, қўйилганлигидан боғча маъмурияти ва бир неча фуқарорлар норозилиги юзасидан фикр, изоҳлар қолдиришган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича ушбу ҳолат бўйича томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.






