АсосийJamiyat

Кечани ўзида коронавирусга қарши 55 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

'Кечани ўзида  коронавирусга қарши 55 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

22 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 55408 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 27832 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 14996  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 12580  нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2974317 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар  1751204  нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар   1083274 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 139839 нафарни ташкил қилди.  

22 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (8541 доза),
  • Фарғона вилояти (5704  доза),  
  • Cамарқанд вилояти ( 5101 доза)

банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 350361 доза,  
  • Наманган вилоятида 348858 доза,  
  • Андижон вилоятида 337016

дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар