АсосийДУНË

Юздан ортиқ афғонлар Тожикистондан паноҳ топди — Толибонларнинг Aфғонистонга ҳужуми катта талофатлар келтирди

22-июнь куни Толибон Aфғонистон-Тожикистон чегара пунктини эгаллаб олди. Ҳолат юзасидан Аз...

'Юздан ортиқ афғонлар Тожикистондан паноҳ топди — Толибонларнинг Aфғонистонга ҳужуми катта талофатлар келтирди'ning rasmi

22-июнь куни Толибон Aфғонистон-Тожикистон чегара пунктини эгаллаб олди. Ҳолат юзасидан Азия-Плюс маълумот берди.

Ҳужум сабаб Aфғонистон ҳарбийлари постни ташлаб қочишга мажбур бўлган. Уларнинг 130 нафардан зиёди Тожикистон ҳудудидан паноҳ топган.

Тожикистон ҳудудидан паноҳ топган аскарлар ҳақида Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнот берди.

 Унда айтилишича, Тожикистон томони инсонпарвар қўшничилик алоқаларига таянган ҳолда афғон ҳарбийларининг чегарадан ўтишига имкон берган. Ҳарбийларнинг тўрт нафари яраланган, бир нафари ҳалок бўлгани.

 Қўмита баёнотида афғон-тожик чегарасидаги вазият таранглашгани айтилади. Сўнгги тўқнашувларда Aфғонистон ҳукумати кучларидан ҳалок бўлган ва асирга олинганлар сони 100 нафардан зиёд экани қайд этилган.

Охирги 10 сутка давомида Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош 10 та вилоятида ҳукумат қўшинлари ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Натижада Чахёб, Янги Қалъа, Даркад, Дашти Қала, Хўжағор, Дашти Арчи, Имом Соҳиб ва Қалаи Зол уездлари ҳамда «Шерхон-Бандар» ва «Кокул» чегара-ўтказув пунктлари толиблар қўлига ўтган.

    Бошқа янгиликлар

    Юздан ортиқ афғонлар Тожикистондан паноҳ топди — Толибонларнинг Aфғонистонга ҳужуми катта талофатлар келтирди - Darakchi.uz