Аввалроқ, Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.
Шундан сўнг, фуқаро М.Б.нинг Ф.А. ўзининг “Спарк” автомашинасида уни қўлларини боғлаб, мажбурлаб номусига текканлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра 12.06.2021 йилда жиноят иши қўзғатилган эди.
Бугун, вилоят прокурори Равшан Машарипов ва сенатор Фармон Тошев бошлигида, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарларининг соҳавий ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари, ИИБ терговчилари, жабрланувчи, айбланувчи, уларнинг вакиллари ва ҳимоячилари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Муҳокама жараёнида, вилоят прокурори жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари малакали ўтказилмаганлигини, муқаддам шунга ўхшаш ҳолатларда йўл қўйилган камчиликлар ҳанузгача такрорлаб келинаётганлигини, айбдор аниқ бўлсада, ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилган сўнг айбланувчига нисбатан 21 июнь куни эҳтиёт чораси танланганлигини таъкидлади.
Вилоят прокурори томонидан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттириш прокуратура органлари терговчиларига топширилиб, шаҳар ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича Ички Ишлар Вазири номига хизмат текшируви тайинланди ва иш прокурорнинг шахсий назоратига олинди.






