Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар «Гран-При Тошкент–2021» халқаро картинг мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 1 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 июндан 27 июнга қадар соат 17:00 дан 18:00 гача қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

Шаҳрисабз кўчасининг Афросиёб кўчасидан Амир Темур шох кўчасигача бўлган қисми;
Амир Темур шох кўчасининг Ислом Каримов шох кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
Якуб Колас кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасигача бўлган қисми;
Тараса Шевченко кўчасининг Ислом Каримов шох кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми.