Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида инвестиция ва экспортни кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши муддати кечикмоқда — «Uzbekistan Airports», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» лойиҳаларида қолоқликлар борлиги ҳақида гапирди:
«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, бир ой муддатда бўш турган ва паст самарали объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, электрон платформасини яратсин. Вилоят ҳокимлари бошчилигидаги комиссия ҳар бир объектга шахсан ўзи бориб, ичига кириб, тадбиркорлар билан учрашиб, аниқ чораларни белгилаган ҳолда, лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак ва амалий ёрдам беришлари шарт.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестисиялар бўйича ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган бундай объектлар номма-ном бириктирилади ва йил якунига қадар камида 150 минг янги иш ўрни яратишга масъул ва жавобгар бўлади», — дея таъкидлади.
Йил якунига қадар умумий қиймати 6,5 млрд долларлик 226 та йирик лойиҳани ишга тушириш ва 35 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлиги айтилди. Мисол учун, 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётгани танқид қилинди. Таъкидланишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Uzbekistan Airports», Узумчилик агентлиги лойиҳаларида қолоқликлар мавжуд.
«Вилоят ҳокимлари иккинчи ярим йилликда 6 минг 700 дан ортиқ ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириб, 186 мингта янги иш ўрни яратишга шахсан масъул бўлади», — деди давлатимиз раҳбари.
Манба: Uzreport.news






